«Милан» клубининг хитойлик хўжайинлари ўтмишдаги юлдузлар – Мальдини, Альбертини ва Костакуртани жамоага қайтаришмоқчи. GdS хабарига кўра, «россонери» раҳбарияти улардин бирини клубнинг спорт директори қилиб тайинламоқчи.
Клуб вице-президенти Адриано Галлиани ўз лавозимини 12 сентябрь куни тарк этади. Шундан сўнг янги номзодлар билан барча расмиятчиликни амалга ошириш мумкин бўлади.