Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 1-1 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-1 Атлетико
27/11 01:00 Байер - Зальцбург
27/11 01:00 Бавария - ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз - Аталанта
27/11 01:00 Барселона - Брест
27/11 01:00 Интер - РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити - Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг - Арсенал

Олимпиада билан боғлиқ ғаройиб воқеалар рўйхатининг энг бошида Оксана Чусовитинанинг тарихи туради

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Business Insider нашри ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина ҳақида мақола чоп этди. «Олимпиада ўйинлари доим ғаройиб воқеаларга бой бўлиб келган, аммо бу рўйхатнинг энг тепасида гимнастикачи Оксана Чусовитинанинг тарихи турса, ажаб эмас», — деб бошланади мақола.

«Чусовитина ўзбекистонлик 41 ёшли (41!) она бўлиб, Олимпиада ўйинларида еттинчи марта қатнашмоқда. Шунинг ўзиёқ рекорд бўлиб қолмасдан, у шуғулланадиган спорт турини ҳисобга олганда, ҳайратланарли ҳамдир», — дея қайд этилади мақолада.

Таъкидланишича, Чусовитинанинг рақибларидан кўпчилигининг ёши унинг ёшининг ярмига тенг ёки ундан ҳам кичик. АҚШ аёл гимнастикачилари термасининг аъзоси Лори Эрнандез эса, қайд этилишича, Чусовитинанинг 16 ёшли ўғлидан етти ойликка каттароқ, холос.

«Катта савол шундаки, ҳозирда Чусовитина биринчи Олимпиада медалини қўлга киритганидан кейин (1992 йил) туғилган спортчилар фаолият юритаётган спорт тури бўйича юқори даражада мусобақалашишда давом этиш учун у ўзини қандай тайёрлайди?» — дейилади мақолада.

Бунга жавоб сифатида спортчининг ESPNW нашрига берган интервьюсидан парча келтирилади:

«Мен руҳий машқларни кўп бажараман. Танам йиллар давомида мушаклар хотирасини ишлаб чиққан. Мен одатда спорт залида 2—2,5 соат машқ қиламан… сўнг маълум бир машқ айнан қай тарзда бажарилишини тасаввур қиламан. Буни мен калламда бажараман, спорт залига боргач эса, нонуштадан кейинги ёки шунчаки сайр вақтидаги руҳий тайёргарлик спорт залига кўчади. Агар сакрамоқчи бўлсам, мен гавдам айнан нима қилиши кераклигини биламан».

«Умуман олганда, Чусовитина гимнастика билан шунчалик узоқ вақтдан буён шуғулланаётгани туфайли, спорт залига бориб, тўхтовсиз машқ қилишга эҳтиёжи йўқ. Муваффақиятга эришиш учун бажариши керак бўлган ягона нарса — бу ҳақда ўйлаш, холос», — дея хулоса қилди Business Insider.

«22 ёшли Эли Реизмен ўз жамоадошлари томонидан ‘Эли буви’ деб аталадиган спорт тури учун ёмон натижа эмас», — дея мақолага якун ясалди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:39, 10.08.2016.
Ўқилди: 10393 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.