«Валенсия» ҳужумчиси Пако Алькасер «Барселона» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақдаги музокаралар давом этмоқда.
Каталония клуби Алькасерни тўртинчи ҳужумчи сифатида таклиф қилмоқчи. Футболчининг ўзи ҳам «Барселона»га ўтишга қарши эмас.
Паконинг «кўршапалаклар» билан тузган амалдаги шартномасида товон пули 80 миллион евро қилиб белгиланган. «Барселона» келишувга Мунир Эль-Хададийни қўшиб бериши мумкин.