«Милан» «Бока Хуниорс» яримҳимоячиси Родриго Бентанкурни харид қилишга яқин турибди.
19 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга йўл олди. Уругвайлик яримҳимоячининг трансфери учун «Милан» 12 миллион евро тўлайди.
Бентанкур билан 5 йиллик шартнома имзоланади. Унинг маоши 1,5 млн евро бўлади.