«Тоттенхэм» яримҳимоячиси Деле Алли футболкасидаги исмини ўзгартириб, фақат Деле деган ёзувни қолдиришни маъқул топди. 20 ёшли футболчи Алли деган фамилия билан алоқаси йўқлиги ҳақида гапирди.
«Футболкамда кимлигимни акс эттирувчи исм бўлишини хоҳладим. Алли деган фамилияни менга алоқаси йўқ. Буни оилам билан муҳокама қилдим, сўнгра шундай қарорга келдим» - деди у Sky Sports хабарида.
Эслатиб ўтамиз, шу йил январь ойида Деле Аллининг онаси уни 13 ёшлигида бошқа оилага берганини, ўз эса спиртли ичимликлар билан боғлиқ муаммога эга бўлгани ҳақида гапириб берган эди.