Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Гвардиола АПЛдаги илк ўйинида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини ғалаба билан бошлади.

"Шаҳарликлар" илк турда ўз майдонларида "Сандерленд"ни қабул қилдилар. Ўйиннинг 4-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида Стерлингни чалиб йиқитди. Серхио Агуэро кучли зарба билан ҳисобни очди.

Бутун ўйин давомида мезбонлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишди. Жамоа 2-3та хавфли вазият яратди, аммо рақиб дарвозасини ишғол қилиш насиб этмади. Аксинча, ўйин тугашига 20 дақиқа олганида Девид Мойес шогирдлари ҳисобни тенглаштиришди. Жарима майдончасига етказилган нозик узатма натижасида Жермейн Дево бирга-бир вазиятга чиқди ва аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин якунида "Манчестер Сити" босимни оширди ва рақибни хато қилишга мажбур этди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида уюштирилган ҳужум самара берди. Хесус Навас ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига кучли узатма берди. Тўп ҳимоячининг бошидан тўрига бориб тушди.

Шу тариқа, Хосеп Гвардиола АПЛдаги илк ўйинида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

АПЛ, 1-ТУР
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "САНДЕРЛЕНД" - 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 4, пенальти Агуэро, 1:1 – 71 Дефо, 2:1 – 87, автогол Макнейр.
Манчестер Сити – Кабальеро, Стоунз, Коларов, Санья, Клиши (Ихеаначо, 80), де Брюйне, Сильва (Делф, 64), Стерлинг, Фернандиньо, Нолито (Навас, 59), Агуэро.
Сандерленд – Манноне, Лав, Коне, Кабуль, О′Ши, Родуэлл, Гуч (Хазри, 65), Уотмор (Янузай, 64), ван Анхолт, Дефо (Макнейр, 83), Борини.
Огоҳлантиришлар: Гуч (42), Лав (67), Коларов (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:23, 13.08.2016.
Ўқилди: 7059 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик