«Галатасарай» ҳужумчиси Лукас Подольски Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ҳақида қарор қабул қилди.
31 ёшли футболчи терма жамоада 2004 йилдан буён 129 учрашувда 48 та гол урди.
Подольски Германия термаси тарихида гол уриш ва майдонга тушиш бўйича 3-ўринда бормоқда.
Подольски терма жамоа таркибида икки мартадан жаҳон ва Европа чемпионати бронза медалини, бир мартадан Европа чемоинати кумуш ва олтин медалларини қўлга киритди.