«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Яҳё Туренинг агенти Дмитрий Селюк мижозининг клубдаги аҳволи ҳақида сўзлади.
«Пеп – дунёнинг энг яхши мураббийи, умид қиламанки у Яҳёга ўзини кўрсатиш учун имконият беради.
У «Сандерленд» ва «Стяуа»га қарши ўйинлар заявкасига киритилмади. Бироқ у ўйнашга ҳар доим тайёр. Гвардиола футболчиларнинг ҳолатига тўғри баҳо бериши керак. Жамоа «Сандерленд»га қарши яхши ўйин намойиш эта олмади.
Трансфер ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас, Яҳё жамоада қолиб, асосий таркиб учун курашади» - деди Селюк.