Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Конте бошчилигидаги «Челси» Англия чемпионатини ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 1-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Челси» ва «Вест Хэм» клублари куч синашди. Қизиқарли ўтган ўйин мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда «Челси» ташаббусга эга бўлса-да, рақиб дарвозасини ишғол эта олмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар ҳимоячиси Аспиликетага нисбатан жарима майдони ичида қўполлик қилди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. Эден Азар уни аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг «Вест Хэм» жонланиб қолди ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта бошлади. 77-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бурчак зарбасидан оширилган тўпни «Челси» ҳимоячилари қайтара олишмади, уни эгаллаб олган Коллинз жарима майдони ичидан дарвозага аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин дуранг натижа билан тугаш арафасида турганда, «Челси» ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлди.
Диего Коста чамаси 25 метр масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозанинг узоқ, пастки бурчагига тўпни киритиб юборди.

Англия чемпионати. 1-тур.
15 август. Лондон. «Стэмфорд Бриж»

«Челси» – «Вест Хэм» 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: Азар (47 пен), Диего Коста (89) – Коллинз (77)

Челси – Куртуа, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Канте, Матич, Оскар (Батшуайи, 85), Виллиан (Педро, 80), Азар (Мозес, 85), Диего Коста.
Вест Хэм – Адриан, Коллинз, Рид, Масуаку, Куяте, Антонио (Байрэм, 52), Нобл, Нордтвейт (Пайет, 67), Айю (Тере, 35), Валенсия, Кэрролл.
Огоҳлантиришлар: Канте (3), Диего Коста (19), Коллинз (21), Антонио (46), Аспиликуэта (75), Педро (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:04, 16.08.2016.
Ўқилди: 6904 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.