«Челси» сардори Жон Терри АПЛ 1-турида «Вест Хэм» (2:1) устидан қозонилган ғалаба изоҳ берди.
«Мавсумни ғалаба билан бошлаш биз учун муҳим эди. Ўтган мавсумни муваффақиятсиз бошлаб, муваффақиятсиз тугатган эдик. Энди кураш ва жонбозлик қилиш учун тайёрмиз. Лондон дербисида сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетдик, бундан мамнунмиз. Эден Азар дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири эканини намойиш этди. Бироқ мавсум давомида фақат бир футболчига таяниш тўғри эмас. «Челси» учун мавсумни ғалаба билан бошлаш муҳим эди» - деди Терри Sky Sports хабарида.