Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Рустам Тўлагановнинг отаси: "Фарзанд ютуғи ота-онага обрў келтиради"

Баҳо:
+1 | -

XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритган Рустам Тўлагановнинг хонадонида байрамона кайфият. Қавму қариндошлар, қўшнилар, маҳалладошлар Рустамнинг ютуғи билан қутлаш учун Тўлқин ака ва Санам опанинг уйига йиғилган. Фарзандининг ғалабасидан ота-онанинг қувончи чексиз.

– Ўғлим Ватан ишончини оқлаб, кўксимни тоғдек кўтарди. У медални қўлга киритганини кўрганимда юрагим ҳаприқиб кетди. Рустамнинг ютуғи давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тўёна бўлди, – дейди Рустамнинг отаси Тўлқин Нурмуҳамедов. – Бразилияга кетар олдидан у “Мен Олимпиададан, албатта, медаль билан қайтаман”, деб ваъда берган эди. Фарзандим сўзининг устидан чиқиб, нуфузли мусобақада шоҳсупага кўтарилди ва халқимиз, Президентимиз ишончини оқлади.

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида вазни 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги ярим финалгача ўтказилган жангларда Рустам Тўлаганов эквадорлик Хулио Цезар Кастилло ва озарбайжонлик Абдулқодир Абдуллаевни енгиб, терма жамоамиз ҳисобига бронза медални келтирди.

Рустам Тўлаганов – мустақиллик тенгдоши. Рустам қўлга киритган ғалаба халқимизга улкан қувонч, ғурур бағишлади. У 10 ёшида тажрибали мураббий Абдували Мурзаевдан бокс сирларини ўргана бошлади. Мактаб ва коллежни тамомлаб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кирди, назарий ва амалий билимларини янада оширди.

– Рустамнинг илк машғулотга келган куни ҳеч ёдимдан чиқмайди, – дейди Абдували ака. – Унда дастлабки кунларданоқ ўзига хос ҳаракатчанлик, ғалабага бўлган интилиш, боксчиларга хос чидам ва сабрни сезганман. У қийин бўлса-да, ҳар бир машқни тўла ўзлаштириб, уни бехато бажармагунча тиниб-тинчимайди.

– Ўғлим рингга кўтарилганида мени кучли ҳаяжон босади. Онаман-да, боламнинг жангини кўраман, дейману ҳеч у томон қарай олмайман. Бироқ ғалабага эришганида қалбим қувончга тўлади, – дейди Санам опа. – Олимпиада медалини қўлга киритганида шу азиз Ватанда яшаб, фарзандларимиз бахту камолини кўраётганимиздан яна бир бор қувондим, қалбим чексиз фахр-ифтихор туйғуси билан тўлиб-тошди. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 19:28, 16.08.2016.
Ўқилди: 5471 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик