«Кристал Пэлас» клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Кристиан Бентеке билан шартнома имзолаш учун ҳаракат қилмоқда.
Лондон клуби футболчи учун 30 миллион фунтни қисман (23 млн ҳозир + 7 млн кейинроқ, бонус шаклида) тўлаш таклифини берди, бироқ ливерпулликлар бунга рози бўлишмади.
«Ливерпуль» Бентекени 30 миллионга қўйиб юбориши мумкин, аммо трансфер пулининг ҳозир тўланадиган қисмини каттароқ бўлишини талаб қилмоқда.