«Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскерано ўтган мавсум якунига кўра жамоадан кетишни режалаштирганини тан олди.
«Барселона»да мени қадрлашларини ҳар доим ҳис қилганман. Ва мен ҳеч нарсадан шикоят қилмайман. «Барселона»дан кетишни режалаштиргандим ва буни мухлислар яхши билишарди.
Бироқ клуб мени олиб қолишни истади ва бундай ишонч учун клубга катта раҳмат. Бу ерда менинг ҳали жамоага фойдам тегишини биладилар, - дейди ҳимоячи.