«Манчестер Сити» дарвозабони Жо Ҳарт клубни тарк этиб, фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин.
Sky Sports хабарига кўра, футболчи билан «Севилья», «Боруссия» Дортмунд ва «Эвертон» қизиқмоқда.
Аввалроқ, бош мураббий Хосеп Гвардиола Ҳартнинг хизматидан фойдаланмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.