«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин янги жамоаси таркибида биринчи голини урди. Аргентиналик ҳужумчи Ювентус»нинг ёшлар жамоасига ўтказилган назорат ўйинида рақиб дарвозасини ишғол этди.
Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида, у бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.
Эслатиб ўтамиз, Игуаин «Наполи» клубидан 90 млн евро эвазига «Ювентус»га ўтган эди.