Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимовнинг лицензияси билан Рио-2016 да қатнашган Робсон Консейсау Олимпиада чемпиони бўлди

Баҳо:
+ | -

Олимпиаданинг эркаклар ўртасидаги бокс турнирида 10 та вазн тоифаси мавжуд бўлиб, Ўзбекистон делегацияси уларнинг ҳар бирида ўз спортчиси билан иштирок этди.

60 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги Олимпиада турнирига ўзбекистонлик икки боксчи — Хуршид Тожибоев ва Элнур Абдураимов йўлланмани қўлга киритганди. Аммо Олимпиаданинг бокс регламентига кўра битта вазн тоифасида ҳар мамлакатнинг фақат бир спортчиси иштирок этиши керак. Халқаро Олимпия Қўмитаси бунда танловни иштирокчи мамлакат ихтиёрида қолдиради.

Ўзбекистон томони 1989 йилда таваллуд топган Хуршид Тожибоевни танлади. У Тошкент шаҳри мезбонлик қилган AIBA Pro Boxing турнирида чемпионликни қўлга киритиб, Рио—2016 лицензиясига эга бўлганди. 1994 йилда туғилган Элнур Абдураимов эса Қатарда ўтган Жаҳон Чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, олимпия ўйинлари учун лицензия ютиб олган.

Хуршид Тожибоев Олимпиададаги иштирокини чорак финалда якунлади. Бу босқичда бразилиялик Робсон Консейсауга қарши жанг қилган Тожибоев ҳар учала раундни ҳам бой берди.

Бразилиялик чарм қўлқоп устаси Олимпиадада Хуршид Тожибоевдан кейин яна икки нафар рақиб — кубалик Ласаро Алварес ва франциялик Софян Умиани мағлубиятга учратиб, ўз ватани мезбонлик қилган Олимпиаданинг олтин медалига эга чиқди.

Қайд этиш жоиз, 60 килограммгача вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида олимпия чемпионига айланган Робсон Консейсау Рио Олимпиадасига йўлланма берувчи икки мусобақада иштирок этиб, ҳар иккаласида ҳам муваффақиятсизликка учраган эди.

Биринчи сафар Робсон Консейсау Тошкентдаги AIBA Pro Boxing турнирида қатнашиб, унда муваффақиятсизликка учраган. Хуршид Тожибоевнинг ғалабаси билан якунига ўша турнирда бу икки спортчи ўзаро тўқнаш келмаган.

Бразилиялик боксчининг иккинчи муваффақиятсиз турнирида ўзбекистонлик Элнур Абдураимов иштирок этган. Қатардаги Жаҳон Чемпионатида Рио Олимпиадасининг учта лицензияси ўйналганди. Ўзбекистонлик боксчи Жаҳон Чемпионатининг Олимпиадага йўлланма берувчи учинчи ўрин учун жангида бразилиялик Робсон Консейсауга қарши рингга чиқиб, уни мағлуб этган эди.

Ўзбекистон томони Хуршид Тожибоев номзодини кўрсатгани учун, Элнур Абдураимовдан бўш қолган лицензия Робсон Консейсауга насиб қилди ва бразилиялик спортчи Олимпиадага йўл олди. Ўз кучи билан олимпия лицензияларига эга чиқа олмаган Робсон Консейсау якунда Рио—2016 олтин медалини қўлга киритди.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:14, 18.08.2016.
Ўқилди: 6241 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.