«Барселона» клуби қаторасига 1500 ўйиндан буён таркибида ўз академияси тарбияланувчисини майдонга туширмоқда. Каталония клубининг бу серияси 25 йилдан буён давом этмоқда.
1990 йил март ойида, «Логроньес»га қарши ўйинда, «Ла Масия» тарбияланувчисидан бирорта футболчи «Барселона» таркибида майдонга тушмаган эди. Шундан буён ўтказилган ҳар бир ўйинда «Барса» академиясини тугатган камида бир нафар футболчи майдонда ҳаракат қилган.