«Галатасарой» клуби «Манчестер Сити»нинг бельгиялик ҳимоячиси Жезон Денайерни ижарага олишга яна қизиқиш билдиряпти.
Туркия клуби ижара шартномасига футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳақидаги бандни ҳам киритмоқчи.
Бироқ «Манчестер Сити» бу бандга рози бўлмаяпти — инглизлар яқин келажакда футболчининг хизматларидан қатъий фойдаланиш ниятида.