«Милан» ҳужумчиси Карлос Бакка клубда қолганидан хурсанд эканини яширмади.
«Клубни тарк этишим ҳақида жуда кўп хабарлар тарқалди. Бироқ ҳақиқат шуки, мен «Милан» клубида бахтиёрман. Айни дамда биринчи ўйинга тайёргарлик кўряпман.
Янги бош мураббий Монтелла ҳақида ижобий фикрдаман, у тўпни назорат қилиш ва ҳужумкорликни ёқтиради.
Мен иштиёқли футболчиман. Биринчи мавсумдаёқ «Милан»ни Чемпионлар лигасига қайтара олмадим. Янги мавсумда бунга эришиш учун ҳаракат қиламан. «Милан»да қолганимдан хурсандман, менга бу ерда ўйнаш ёқади» - деди Бакка клубнинг расмий сайтида.