«Рома» яримҳимоячиси Даниэле де Росси билан янги шартнома борасида музокара олиб бормоқда.
33 ёшли футболчининг шартномаси 2017 йилда ўз ниҳоясига етади. Клуб раҳбарияти уни яна бир йилга узайтиришни истамоқда. Бироқ футболчининг маоши йилига 6,5 миллиондан 4 миллион еврога туширилади.
Бундан ташқари, Де Росси МЛСга кўчиб ўтиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.