«Мидлсбро» дарвозабони Виктор Вальдес «Манчестер Юнайтед» клубида ўйнаб юрганида фаолиятини якунлашига сал қолгани ҳақида гапирди.
«Манчестерда ўтказган оғир даврдан сўнг яна ўзимга келиб олдим. Футболчилик фаолиятини якунламоқчи ҳам бўлгандим. Бу ҳаётимдаги энг катта кураш эди, мен унда ютиб чиқдим.
Ван Гаал ва «МЮ» ҳақида ёмон гапирмайман, жароҳат олганимда улар менга ёрдам берган. Ван Гаал худди отамдек бўлган, «Барселона»да ҳам, «МЮ»да ҳам менга имконият берган. Биз ҳалиям дўстмиз, орамизда муаммо йўқ» - деди Вальдес.