“Бунёдкор” – “Шўртан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози иштирок этди.
- Учрашув давомида устунликка эга бўлдик ва ғалаба қозондик. Натижадан кўнглим тўлди. Бугун ҳужумкор ўйин кўрсатиб, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Бироқ якуний зарбалар беришда камчиликлар бўлди. Муҳими қимматли очколарни қўлга киритдик. Отабек Шукуров марказий ҳимоя чизиғида ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Тўғри 1-2та хатоларга йўл қўйди, бироқ умумий олиб қараганда янги амплуада ёмон ўйнамади. Ўйлашимча, “Олмалиқ”қа қарши кечадиган кейинги учрашувимиз бошқа санага қолдирилса керак. Чунки миллий терма жамоага биздан учта футболчини таклиф этишган. Бундай пайтда, учрашувни бошқа санага қолдиришга регламент рухсат беради, - дейди Сергей Иванович.