Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Америкалик сузувчи Фейген эҳсон қилганидан кейингина Бразилияни тарк этиши мумкин бўлади

Баҳо:
+ | -

Америкалик сузиш устаси, ёлғон кўрсатма беришда айбланган Жеймс Фейген Бразилия хайрия жамғармасига 11 минг доллар эҳсон қилади. Бу ҳақда, ABC’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Ушбу келишувга сузувчининг судья ва прокуратура вакили билан учрашуви чоғида эришилди. Айтилишича, спортчига паспорти қайтарилган бўлиб, у маблағни жамғармага ўтказгани ҳамон Бразилияни тарк этиши мумкин бўлади.

Илгарироқ АҚШ миллий олимпия қўмитаси терма жамоанинг тўрт сузувчиси 14 августда Рио-де-Жанейрода тунаб кетилганини хабар қилди. Тарқатилган ахборотга кўра, Гуннар Бенц, Жек Конгер, Райан Лохте ва Жеймс Фейген кечадан сўнг Олимпия қишлоғига қайтаётганида қуролли шахслар улар кетаётган таксини тўхтатиб, ўзларини полиция ходимлари деб таништирган ҳамда уларнинг пуллари ва шахсий буюмларини олиб қўйган.

Аммо кейинчалик спортчилар тунаб кетилмагани, балки ёқилғи қуйиш шохобчасида мол-мулкка зарар етказгани учун пул тўлагани маълум бўлди. Лохте ва Фейгенга қарши ёлғон кўрсатма бериш айблови илгари сурилди. Лохте 15 август, душанба куни АҚШга қайтиб улгурган эди, Бенц ва Конгер эса полицияга кўрсатма бермагани боис жавобгарликка тортилмади. Натижада Фейгеннинг ўзи Бразилия адлияси қўлида қолди — унинг паспорти олиб қўйилди ва юқоридаги шарт илгари сурилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:23, 19.08.2016.
Ўқилди: 5288 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик