«Арсенал» ярим ҳимоячиси Хоэль Кэмпбелл жамоани тарк этишга яқин турибди.
Коста-рикалик 24 ёшли футболчини Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ижарага олмоқда.
Кэмпбелл Португалияга етиб келган, унинг ижараси ҳақида шу бугуннинг ўзидаёқ эълон қилиниши мумкин.
Футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтади ва «Спортинг» билан ижара шартномасини имзолайди.