«Манчестер Сити» ҳимоячиси Пабло Сабалета «Сток Сити»га қарши Англия Премьер-лигаси 2-тур беллашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, «Сток Сити» майдонида бўлиб ўтган баҳс 4:1 ҳисобида «Манчестер Сити» ғалабаси билан якунига етди.
«Осон бўлгани йўқ, чунки биз ҳафта ўртасида ҳам ўйин ўтказган эдик. Бироқ бугун «Манчестер Сити» ажойиб ўйин ўтказди. Илк дақиқаларданоқ аъло тайёргарликни кўрсата олдик», — деди Сабалета.
«Иккинчи таймнинг дастлабки 10 дақиқаси оғирроқ ўтди. Пенальтидан сўнг голлар фарқи атиги битта бўлиб қолганди. Бироқ кейин вазиятлар яратиб, гол уришга муваффақ бўлдик», — деди Сабалета.