Кириш Регистрация

Люка Динь: «Мени «Барселона»да орзумдагидан ҳам яхшироқ қабул қилишди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Люка Динь Каталония клубига қандай мослашаётгани ҳақида сўзлаб берди. 

«Барселона»да мени орзудагидан ҳам яхшироқ қабул қилишди. Ўзимни майдонда ҳам, ундан тавшқарида ҳам қулай ҳис қиляпман, жамоадошларим мени жуда илиқ қабул қилишди», — деди франциялик футболчи. 

«Севилья»га қарши ўйиндаги дебютим фантастик чиқди. Мен янги жамоамда атиги иккита ўйин ўтказиб, соврин қўлга киритишга ҳам улгурдим», — деди Люка Динь. 

«Барселона»нинг ўйин услубига мослашиш йўлида қаттиқ ишлашда давом этаман. Бу услуб менга ёқади», — деди ҳимоячи. 

«Нафақат ўйинчилар ва клуб ходимлари, балки мухлислар ҳам илиқ қабул қилгани учун, мен ўзимни худди уйимдагидек ҳис қилдим», — дея қўшимча қилди Люка Динь.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:34, 20.08.2016.
Ўқилди: 5668 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.