«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди билан шартномани 2021 йилгача узайтирмоқчи.
Gianlucadimarzio.com хабарига кўра, 23 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер нархи 100 миллион евро қилиб белгиланади. Энг муҳими, у Италия клубларига сотилмайди.
Футболчининг маоши 4,5 миллион евро қилиб белгиланади. Турли бонуслар 500 минг еврони ташкил қилади.













