«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин Италия чемпионатининг дастлабки турида «Фиорентина»га (2:1) қарши ўтказилган ўйин ҳақида фикрларини билдирди. Футболчи бу учрашувда иккинчи голни уриб, жамоасига ғалаба келтирган эди.
«Ювентус»нинг ғалабаси ва илк голимдан хурсандман. Мен шу савияда ўйнашни давом эттиришим керак. Мусобақани ғалаба билан бошлаш муҳим эди. Биз қаттиқ меҳнат қилдик ва ғалабага лойиқ эдик.
Голларим билан «Ювентус» фанатларининг меҳрини қозонишга ҳаракат қиламан. Бу ҳали бошланиши» - деди Игуаин Mediaset Premium хабарида.