Англия чемпионатининг 2-турида «Ливерпуль» сафарда «Бернли» клубига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қизиғи шундаки, бу учрашувда Юрген Клопп шогирдлари катта ташаббусга эга бўлиб, 80,6% вақт давомида тўпни назорат қилиб туришди. Натижада «Ливерпуль», 2003/04 мавсумдан буён шундай устунлик билан мағлубиятга учраган илк жамоа бўлди, деб хабар бермоқда Opta.
Бундан ташқари мерсисайдликлар рақиб дарвозаси томон 26 марта зарба йўллаб, уни ишғол эта олишмади.