Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Рио-2016. Олимпия ўйинларининг охирги куни делегациямиз ҳисоби яна тўртта медалга бойиди

Баҳо:
+ | -
Тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медали. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз спортчилари жами 13 та медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмасликларини амалда яна бир бора исботладилар.    Бугун Олимпия ўйинларининг 16-куни музаффар байроғимиз яна икки бор сарбаланд кўтарилди. Шу билан бирга икки нафар эркин курашчиларимиз ҳам бронза медаллари соҳиби бўлишди.    Делегациямиз ҳисобига олтин медалларни боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ҳамда Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг) келтирдилар.    Мусобақа давомида кўплаб Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларини мағлуб этган ёш, истеъдодли спортчимиз Шаҳобиддин Зоиров ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик Миша Алоянга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади.    Шундан сўнг, рингга кўтарилган Фазлиддин Ғоипназаров ҳам ўзбекнинг мард баҳодирлари нималарга қодирлигини амалда яна бир бора исботлади. Озарбойжонлик Сотомайор билан кечган ҳал қилувчи финал жангида ҳамюртимиз рақибидан ҳар томонлама кучли эканлигини намойиш этди ва у ҳам Олимпия ўйинларининг ғолибидек шарафли номга сазовор бўлди.     Шу тариқа, мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари XXXI ёзги Олимпия ўйинларида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида ҳам, медалларни қўлга киритиш борасида ҳам биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни Куба (3-0-3), учинчи ўринни эса Франция (1-2-2) терма жамоаси банд этди.    Эркин курашчиларимиздан бронза медалларига Ихтиёр Наврўзов (-65 кг) ва Магамед Ибрагимов (-97 кг) сазовор бўлдилар.    Шундай қилиб, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари тарих саҳифаларига битилди. Тўртта олтин, иккита кумуш ҳамда 7 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллашди.    Қўлга киритилган натижалар бўйича ҳамюртларимиз МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Осиёда Хитой, Япония ва Жанубий Корея давлатларидан кейин тўртинчи, Марказий Осиё давлатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллашди.    Қуйида, XXXI ёзги Олимпия ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларимиз рўйхати берилган:     Олтин – Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг, бокс)  Олтин – Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг, бокс)  Олтин – Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг, бокс)  Олтин – Руслан Нурудинов (-105 кг, оғир атлетика)    Кумуш – Шаҳрам Гиясов (-69 кг, бокс)  Кумуш – Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг, бокс)    Бронза – Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг, дзюдо)  Бронза – Ришод Собиров (-66 кг, дзюдо)  Бронза – Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг, бокс)  Бронза – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)  Бронза – Елмурат Тасмурадов (-59 кг, юнон-рум кураши)  Бронза – Ихтиёр Наврўзов (-65 кг, эркин кураш)  Бронза – Магамед Ибрагимов (-97 кг, эркин кураш)     Шундай қилиб, Истиқлол йиллари олти бор ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимизнинг жами қўлга киритган медаллари эндиликда 33 тани ташкил этади. Шундан 9 таси олтин, 7 таси кумуш ва яна 17 таси бронза медалларидир.       Шавкат Жалилов Анвар Ильясов Рио-де-Жанейро шаҳридан тайёрланди
Манба: olympic.uz
Киритилди: 07:14, 22.08.2016.
Ўқилди: 7445 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.