«Интер» дарвозабони Самир Ханданович «Кьево» (0:2) клубига қарши ўтказилган ўйин натижасидан ранжиганини маълум қилди.
«Нима учун ғазабдаман? Жуда кўп нарсага. Бироқ бу сабабларнинг ўйинга даҳли йўқ. Биз бу саҳифани ёпишимиз ва янада яхшироқ ўйин намойиш этиш ҳақида ўйлашимиз лозим.
Мен мингта баҳона топиб беришим мумкин. Аммо ғалаба қозониш учун астойдил меҳнат қилишимиз шарт» - деди Ханданович goal.com хабарида.