"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Андер Эррера жамоанинг янги ўйинчиси Эрик Бейи ҳақида фикрларини билдирди.
"Бейи - жуда иқтидорли ўйинчи, ҳақиқий йиртқич. У кучли, тезкор ва бош билан жуда яхши ўйнайди, шу билан бирга жуда ақлли. рик таваккал қилмайди, бу биз учун жуда муҳим, шунинг учун тўп унга тушганида хотиржаммиз. Тўп рақибда бўлса, биз прессинг уюштирамиз, Бейининг тезлиги бизга асқотади.
У Вардига қарши жуда яхши ўйнади. Эрик Жейми билан курашда ҳар доим ютиб чиқди. Бейир ўзи ҳақида яхши таассурот уйғотяпти, у ҳали ёш, янада кучайиши мумкин", - дейди Эррера.