Фазлиддин Ғоибназаров – Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида дунёга келган. Болалигида боксни танлашдан аввал эркин кураш билан шуғулланган.
Эркин кураш тўгарагида шуғулланиб юрган кезлари яқин дўстининг таклифи билан боксга борган. Бокс залидаги илк куннинг ўзидаёқ бу спорт тури уни ўзига ром этган. Боксдаги илк мураббийи Аброр Турсунпўлатов.
2012 йили фаолиятидаги илк катта мусобақа – Лондон Олимпиадасида иштирок этди. Афсуски, ҳакамларнинг нохолис ҳакамлиги туфайли чорак финал баҳсида жанубий кореялик Хан Чулга имкониятни бой бериб қўйди. Аслида ўша жангда ҳамюртимиз ғалаба қозонган ва камида Олимпиаданинг бронза медалини нақд қилганди.
Хуллас айни вақтда амалдаги чемпион уйида тўю-томоша. Асли чемпионлар шоҳона уйлар, дабдабали оилаларда эмас асл шундай сиз кўриб гувоҳи бўлиб турган оддий оилаларда дунёга келади. Асл ўзбек ўғлони ўзи эришган ютуқ орқали Ватанига, ота-онасига, оиласига шуҳрат олиб келди. Қолаверса, барча ёшларимизга ҳар қандай шароитда ҳам ишонч билан ҳаракат қилинса яхши ниятга эришиш мумкинлигини исботлаб берди.