«Вест Хэм» раҳбарияти «Милан» ҳужумчиси Карлос Баккани харид қилишга яна бир бор уриниб кўради.
Лондонликлар 29 ёшли футболчи учун 20 миллион фунт таклиф қилишмоқчи. Агар Бакка Англияга кўчиб ўтса, унга ҳафтасига 120 минг фунт маош тўланади.
Аввалроқ, Бакка «Милан» клубида қолишини маълум қилган эди. Футболчи «Торино»га қарши ўйинда ҳет-трик соҳиби бўлди.