Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Рўзиқул Бердиев: «Қобулжонов тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги ўз фикларини билдириб ўтди.

— Ўйинга тузган режамиз, ўйлайманки амалга ошди. Бугунги ўйинда футболчиларимизга асосий вазифа қилиб, ўйин бошида ҳисобда олдинга ўтиб олиш қўйилган эди. Нима учун бундай режа тузган эдик? Ўзларингизга маълум, бундан икки кун олдин оғир ўйин ўтказдик, йигитлар бу ўйинда катта куч сарф қилишган эди. Бугун кучимиз борида тезроқ гол уриш эди. Буни амалга оширдик. Иккинчи бўлимда асосий эътиборни ҳимояга қаратдик, чунки кубок баҳсида ўз майдонида гол ўтказиб юбориш, оғир оқибатга олиб келади. Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам, майдонда ҳаракат қилган ўинчиларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Йигитларимиз толиққан бўлишларига қарамасдан яхши ўйин намойиш этишди.

Тўғри, биз учун ўйин тақвими тизиғроқ, шундай бўлсада кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижа учун ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Ҳамробеков айни кунларда умумий машғулотларда иштирок этмоқда. У яқин вақтларда жамоамизга ёрдам бериши мумкин. Раҳматуллаевнинг майдонга қайтишига ҳали вақт бор. У энди жароҳатидан фориғ бўлди, аммо унга ҳали муолажалар керак.

Бугунги ўйинда кутилмаганда “Бухоро” жамоаси дарвозабони Сардор Қобулжонов оғир жароҳат олди. Афсуски бундай ҳолатдан, яъни жароҳат олишдан футболчи кафолатланмаган. Шахсан ўзим номимдан унга тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 06:26, 23.08.2016.
Ўқилди: 8181 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.