«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер клубда қоладиган бўлди. Sport1.de хабарига кўра, 32 ёшли футболчи Моуриньо режаларига кирмаса-да, клубни тарк этмайди.
Аввалроқ, Швайнштайгер «МЮ»нинг ёшлар жамоасига ўтказиб юборилган эди. Унга ПСЖ, «Интер» ва «Милан» қизиқиш билдирганди.