Кириш Регистрация

Фазлиддин Fойибназаров: "Олимпиадада байроғимизни баланд кўтарганимдан, юртим шарафини муносиб ҳимоя қилганимдан фахрланаман"

Баҳо:
+ | -


Мустақиллик тенгдоши бўлган бекободлик Фазлиддин ўойибназаровнинг ўн ёшида боксга меҳри тушди. Йиллар давомида устозларидан бокс сирларини қунт билан ўрганди. Бунда унинг биринчи мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг хизматлари, айниқса, катта.
— Ҳар бир спортчимиз каби мен ҳам жаҳон майдонларида она Ватанимиз — Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш имконига истиқлол шарофати билан эришганимни чуқур ҳис қиламан, — дейди Фазлиддин Fойибназаров. — Мен мана шундай юртда туғилиб, вояга етганимдан, спорт билан шуғулланиб, жаҳон спорт ареналарида Ватан шаъни учун беллашувларга кириш бахтига муяссар бўлаётганимдан фахрланаман. Жаҳон чемпионатида қўлга киритган бронза медалидан сўнг Олимпия ўйинларида олтин медаль олишни мақсад қилгандим. Чунки “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори қалбимдан мустаҳкам жой олган. У менга куч-қувват берди. Юртдошларим ва мураббийларим ишончини оқлаганимдан бахтиёрман.

Шу ўринда боксчи сифатида муваффақиятларга  эришишимда мен каби минг-минглаб спортга ошно йигит-қизларнинг  бошини силаб, барчамизга оталарча ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимизга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бунга жавобан Олимпиадада байроғимизни баланд кўтарганимдан, юртим шарафини муносиб ҳимоя қилганимдан фахрланаман. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Fалабаларимиз бардавом бўлсин!

Тўмарис Аъзам,
“Milliy tiklanish” мухбири

Манба: mt.uz
Киритилди: 07:41, 25.08.2016.
Ўқилди: 5869 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик