Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Рио-2016 қахрамонлари ва уларни тарбиялаган мураббийлар Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин:

“Ўзбекистон ифтихори”

Ғоибназаров Фазлиддин Ҳасанбоевич - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Ғиёсов Шахрам Жамшидович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Дўсматов Ҳасанбой Маъруфжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Зоиров Шаҳобиддин Шокирович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

Аҳмедов Маъруфжон Қодирович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи
Израилбекова Зарина Батировна - Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи
Рўзиохунов Раҳматжон Турсунович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи
Тойгонбаев Зиятдинбек Курманбекович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи
Ҳидоятов Эшпўлат Эркинович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Аҳмадалиев Муроджон Қаҳҳор ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Ибрагимов Магомед Идрисович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Наврўзов Ихтиёр Каримович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Тўлаганов Рустам Тўлқин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Ўрозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан

Нурудинов Руслан Шамилевич - Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Собиров Ришод Рашидович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Маҳмудов Шаҳрилло Шарипович - Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари
Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули - Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Тошматов Шерзод Рихсибоевич - Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари
Турдиев Фарҳод Каримович - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти

“Дўстлик” ордени билан

Қосимов Ойбек Омилович - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби
Штурбабин Андрей Анатольевич - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2016 йил 24 август

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:48, 25.08.2016.
Ўқилди: 8043 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.