«Интер» яримҳимоячи Жоау Мариу ва ҳужумчи Габриэл Барбоза трансферини эълон қилди.
«Габриэл Барбоза Миланга келди. Жоау Мариу йўлда», – дейилади расмий хабарда. Яқин кунларда ҳар иккала футболчи билан шартнома имзоланади.
Мариу олдин «Спортинг», Барбоза эса «Сантос» клубида ўйнаган эди.