Россиялик олимпиада чемпиони ҳукумат томонидан совға қилинган янги BMW автомобилини сотишга қарор қилди. Шу ҳақдаги эълон автомобиллар савдоси билан шуғулланадиган сайтга жойлаштирилди.
«Машина президент томонидан совға қилинган! Олимпиада олтин медали учун! Яп-янги! xDrive 3,5 бензин, 306 о.к. нархи – 4 670 000 руб", - дейилади эълонда.
"Р-Спорт" хабарига кўра, автомобиль синхрон сузишда иштирок этган спортчилардан бирига тегишли. Олимпиадада бу спорт тури бўйича олтин медални Наталья Ишченко, Светлана Ромашина, Александра Пацкевич, Светлана Колесниченко, Мария Шурочкина, Влада Чигирева, Алла Шишкина, Гелена Топилина ва Елена Прокофьева қўлга киритишган.