«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг тан олиб айтишича, жамоага Клаудио Браво келганидан кейин Жо Хартга захира ўриндиғидан ҳам жой топилмаслиги мумкин.
«Биз вазиятни трансфер муддати ёпилгунга қадар муҳокама қиламиз. Харт, Кабальеро ва Ангус учун яхши вариантни топамиз. Ротация бўлади. Сафимизда бир неча нафар дарвозабонлар бор. Табиийки, барчага ҳам захира ўриндиғида жой топилмайди. Албатта, вазият идеал даражада эмас, лекин мен футболчиларнинг ҳолатини, уларнинг шартномаларини ҳурмат қиламан. Улар ҳар қандай ҳолатда ҳам таркибга кирадилар. Улар ва биз учун энг яхши йўлни топишга ҳаракат қиламиз», - дейди Гвардиола.