«Севилья» «Интер» яримҳимоячиси Гари Медель учун 8 миллион евро таклиф қилди, деб хабар бермоқда Football Italia.
Чили терма жамоасининг футболчиси хизматига шахсан бош мураббий Хорхе Сампаоли қизиқмоқда. У Чили терма жамоасида Медель билан бирга ишлаган эди.
Бироқ «Интер» футболчини 12 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.