Голландиялик ҳужумчи Квинси Промес «Спартак» клуби билан янги шартнома имзолади. Энди у 2021 йилгача «қизил-оқ»лар таркибида тўп суради.
«Спартак»да қолганимдан хурсандман. Жамоам билан совринларни ютиб олишга тайёрман. Рус тилини ҳам ўрганяпман» - деди Промес Спорт-Экспресс хабарида.
Ўтган мавсумда ҳужумчи жами 40та ўйинда майдонга тушиб, 18 гол уришга муваффақ бўлган эди.