«Эвертон» ва «Сток Сити» ўртасидаги ўйиннинг иккинчи бўлимида 51 ёшли маҳаллий мухлис ўзини ёмон ҳис қилди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди, бироқ ҳаётини сақлаб қола олишмади.
Клуб мухлиснинг оила аъзоларига ёрдам қўлини чўзишини маълум қилди. Ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.