«Манчестер Юнайтед» клуби «Халл Сити»га (1:0) қарши ўйиннинг қўшимча дақиқаларида Рэшфорд томонидан урилган гол эвазига ғалабани илиб келди.
Натижада «МЮ» мухлислари шоду-хуррамлик билан голни нишонлашга киришиб кетишди. Улардан бири эса тушунарсиз тарзда оёғини синдириб олди. Шифокорлар уни зудлик билан касалхонага олиб кетишди.