«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Антуан Гризманнинг танқидий фикрларига салбий муносабат билдирди, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Эслатиб ўтамиз, «Леганес» (0:0) клубига қарши ўйиндан сўнг Гризманнинг аччиғи чиқиб, «Атлетико» Примерада жон сақлаш учун курашиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
«Атлетико» раҳбарияти Гризманни муҳим футболчи деб билади, бироқ бу гапларни айтишга сабаб йўқ эди деб ҳисобламоқда.