Россиянинг “Зенит” жамоаси ярим ҳимоячиси Аксель Витсель “Ювентус” аъзосига айланиш учун яқин турибди.
Premium Sport журналисти Клаудио Раймондининг айтишича, бельгиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга етиб келган.
Аввалроқ “Ювентус” жамоаси 27 ёшли футболчининг трансфери учун “Зенит”га 18 млн евро тўлашга келишиб олганлиги хабар қилинганди.