«Эспаньол» клуби афсонавий ҳужумчиси Рауль Тамудо билан яна шартнома имзолаганини эълон қилди.
38 ёшли собиқ футболчи «Эспаньол» клубида болалар ва ўсмирлар футболи билан шуғулланадиган бўлди.
Тамудо 1997-2010 йиллар давомида «Эспаньол»да ўйнаб, 387 ўйинда 140 гол урган. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурардир.













