Кириш Регистрация

Андрей Микляев: «Ал-Айн»га қарши бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» майдони ҳолати яхши эмаслиги хавотирга солмоқда»

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 21-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз 3 очкони қўлга киритганидан хурсандман. Лекин биринчи бўлимда ўзимиз истаганимиздек ўйин намойиш эта олмадик. Иккинчи бўлимда эса ташаббус биз томонга ўтди ва ғалаба қўлга киритилди.

Олдинда бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Рақиб эса кимсан - "Ал-Айн"! Бу учрашувга жуда жиддий эътибор қаратмоқдамиз ва тайёргарлик давом этмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирда "Бунёдкор" стадиони майдони ҳолати унча яхши эмас. Бу ҳолат бизни бироз хавотирга солмоқда. Умид қиламизки, стадион ҳодимлари майдон ҳолатини ўйинга қадар яхши аҳволга келтира олишади.

Таркибимизда йўқотишлар бор. Славен Степанович жароҳат олган. У тиббий кўрикдан ўтди. Эндиликда натижаларни кутяпмиз. Умид қиламанки, Славен ҳали таркибга қайтади ва жамоамизга наф келтиради", - деди Микляев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:21, 09.09.2016.
Ўқилди: 8000 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик