Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

“Бунёдкор” – “Обод”. Видеопревью

Баҳо:
+ | -

Олий лига 21-тури доирасида пойтахтнинг икки клуби – “Бунёдкор” ва “Обод” ўзаро куч синашади.

Учрашув 10 сентябрь куни Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти – 18:30.

“Бунёдкор” ва “Обод” жамоалари шу кунгача жами 5 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Бироқ, ушбу ўйинларнинг атиги биттаси олий лига баҳсларига тўғри келади. Жорий мавсумнинг биринчи даврасидаги “Обод” мезбонлигида ўтган учрашувда “қалдирғочлар” рақибни 4:0 ҳисобида енгишганди. Голларга Элдор Шомуродов (2та), Достонбек Ҳамдамов ва Акмал Шораҳмедов муаллифлик қилишганди. Кубок доирасидаги тўтта ўзаро ўйиннинг иккитасида “Бунёдкор” ғолиб чиққан бўлса, яна иккита баҳс дуранг натижа билан якун топган.

“Бунёдкор” – “Обод” учрашувини навоийлик Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Сардор Ҳакимов (Самарқанд) ва Шавкатжон Файзиев (Жиззах) ёрдам беришади. Заҳира ҳаками вазифасини Олим Тўйчибоев (Фарғона) бажаради. Назоратчи – Фарҳод Абдуллаев (Тошкент). ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Учрашув олдидан “Обод” сафида иккита йўқотиш бор. Сардор Собирхўжаев ва Хуршид Ғиёсов сариқ карточкалари сони 4тага етганлиги боис “қалдирғочлар”га қарши майдонга туша олишмайди. Бу борада “Бунёдкор”да муаммо йўқ.

Мухлисларни 10 сентябрь куни ТТЙМИ стадионида соат 18:30да бошланадиган “Бунёдкор” – “Обод” учрашувига таклиф этиб қоламиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:03, 09.09.2016.
Ўқилди: 7813 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик